Жамият

Пойтахтдаги иккита шифохонада нималар содир бўлмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус аниқлангани сабабли “16-горбольница” ва 1-сон клиник шифохонаси карантинга ёпилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Пойтахтдаги иккита шифохонада нималар содир бўлмоқда?
Фото:Потребитель.уз

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (халқ тилида “16” дейилади) ва Тошкент шаҳар “Ибн Сино“ номли 1-сон клиник шифохонаси (1-горбольница) карантин туфайли ёпилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир бўлимидаги шифокор ўзида коронавирус инфекциясига шубҳа қилганлиги боис, ўша бўлим эҳтиёт чораси сифатида маълум муддат карантинга олинган.

 

Аммо ихтисослашган таҳлиллар натижаси шифокорда ушбу инфекция йўқлигини кўрсатгандан кейин марказ бўлимидаги карантин тартиби бекор қилинди. Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази одатдагидек, узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

 

1-сон шаҳар клиник шифохонасида эса коронавирусга гумон қилиниб, кейинчалик Республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасида ушбу ташхис тасдиқланган фуқаро ўзини Туркияда бўлганлигини яшириб, маълум вақт шу шифохонада бўлган.

 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу айни ўша пайтда мазкур шифохонада коронавирус тарқалди, деган якуний хулоса эмас. Фақат ЖССТ талабларига мувофиқ равишда ва қатъий эҳтиёт чораси сифатида ушбу шифохона маълум муддат карантинга олинди. Яқин кунларда даволаш ишлари яна ўз изига туширилади.

 

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор эслатиб ўтамиз, вазирлик коронавирус инфекцияси борасида барча расмий маълумотларни очиқ, ошкора соатма-соат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бормоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан турли миш-мишларга ишонмасликларини сўраб қолади“, - дея қайд этилган хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ