Жамият

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 18 нафарга етди

Касалланган уч нафар фуқаро вирус илк бор аниқланган Париждан учиб келган фуқаро билан алоқада бўлишган.

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 18 нафарга етди
Фото:t.me/tshtxuz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, вирус илк бор аниқланган аёлнинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

 

Аввал хабар берганимиздек, COVID-19 вируси илк бор Париждан қайтиб келган Ўзбекистон фуқаросида, кейин эса унинг турмуш ўртоғи, болалари, невараси ва қариндошида аниқланган эди.

 

Яна учта ҳолат 15 март куни Истанбулдан учиб келган фуқароларда қайд этилган. Кейинчалик инфекция иккала йўловчиларнинг турмуш ўртоқларида аниқланган.

 

Шунингдек, коронавирус инфекцияси 14 март куни Лондондан Тошкентга учиб келган икки нафар фуқарода аниқланган. Кейинчалик инфекция йўловчиларнинг бирининг турмуш ўртоғида аниқланган.

 

Дубай-Тошкент йўналишида учиб келган йўловчида эса ушбу вирус борлиги аэропортнинг ўзида маълум бўлган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55593(+192)
Выздоровели51965(+0)
Умерли460(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ