Город

Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни БААдан олиб келиш учун рейслар амалга оширади

Uzbekistan Airways’нинг март ойида Шаржа/Дубайдан Тошкентга бекор қилинган рейслари йўловчилари учун маълумот эълон қилди.

Uzbekistan Airways ўзбекистонликларни БААдан олиб келиш учун рейслар амалга оширади
Фото:Uzbekistan Airways

17 март куни Uzbekistan Airways чет эллик фуқароларни БААга олиб чиқиш ва Ўзбекистон фуқароларини БААдан Тошкентга олиб келиш учун қуйидаги рейсларни амалга оширади:

 

HY331/332 – Тошкент - Шаржа/Дубай - Шаржа. Тошкентдан кетиш вақти – соат 8:25 да, Шаржадан – соат 12:30 да, маҳаллий вақт билан.

 

"Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун, биринчи навбатда, 16, 17, 18 март кунлари бекор қилинган рейслар йўловчилари қабул қилинади", - дейилади хабарда.

 

Авиакомпанияда эслатилишича, БААга учиб кетиш учун амирликларнинг амалдаги миграция қоидаларига мувофиқ барча керакли ҳужжатларга эга бўлиш керак.

 

Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олмаслик сўралган.

 

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ