Жамият

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди

Вирус биринчи касалланган аёлнинг яна бир қариндоши ва 14 март куни Лондондан Тошкентга учиб келган ўзбекистонликда аниқланган.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8 нафарга етди
Фото:Видеодан кадр

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 8 нафарга етди.

 

Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилинган эди.

 

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

 

Жорий йилнинг 14 март куни Лондон–Тошкент йўналишида учиб келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган.

 

Шу йилнинг 15 март куни Истанбул–Тошкент йўналишида учиб келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция қайд этилган эди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ