Жамият

ТИВда АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликларга мурожаат қилишди

ТИВ АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликларга Ўзбекистонга бўлган сафарларини анча кейинги муддатларга кўчиришни тавсия қилмоқда.

ТИВда АҚШ ва Канададаги ўзбекистонликларга мурожаат қилишди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида, Uzbekistan Airways 16 мартдан бошлаб “Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Элчихона мазкур даврда АҚШдан Ўзбекистонга келишни режалаштирган фуқароларга ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлашни тавсия қилади. Авиачипталарни қайтаришда Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даврида жарималар олинмайди.

 

Шу ўринда Ўзбекистон фуқаролари ўз ватанларига қайтганларидан кейин 14 кунлик карантинга олинадилар.

 

АҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса АҚШга бориш тавсия этилмайди.

 

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюрувчилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсий мурожаатсиз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади. Аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида маълумот элчихонанинг uzbekistan.org ва Бош консулхонанинг www.uzbekconsulny.org веб-сайтларида жойлаштирилган).

 

Шу муносабат билан ҳамда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқаларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида, элчихона ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона томонидан доимий ишлайдиган “ишонч телефонлари” очилди ва ишламоқда.

 

15 март ҳолатига кўра, элчихона аккредитация қилинган мамлакатларда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекциясини юқтирган ҳолатлар қайд этилмаган.

 

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишларини сўрайди:

 

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси:

 

Манзил: 1746 Massachusetts Avenue, N.W. Washington, D.C. 20036

Телефон: (202) 887-5300, Факс: (202) 293-6804

Эл.манзил: info.washington@mfa.uz

 

Консуллик бўлими:

 

Телефон: (202) 887-5300 (ext. 1), Факс: (202) 202-9633

Эл.манзил: consul.washington@mfa.uz

Telegram: @ElchixonaUZ

Фахриддин Мўминов: (202) 251-8298).

 

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона:

 

Манзил: 630 3rd Avenue, 5th floor, New York, 10017

Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178

Эл.манзил: info@uzbekconsulny.org

Telegram: t.me/consulNY

 

Улуғбек Аҳмедов: +1 917 539-4664

Қаҳрамон Далимов: +1 347 217 4406

Фарҳод Азимов:+1 347 217 4404

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ