Жамият

Шавкат Мирзиёев: Президентга ёлғон гапириш - Ватанга хиёнат

Бугун, 13 март куни, Урганчда Президент Хоразм вилояти фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев: Президентга ёлғон гапириш - Ватанга хиёнат
Фото:president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, зиёлилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

"Халқимиз ҳаётини янада яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларимизни одамлар билан мулоқот ва маслаҳат асосида ишлаб чиқяпмиз. Хоразмга ҳам жойларда аҳолини қандай муаммолар ташвишга солаётгани ҳақида суҳбатлашгани келдим. Шунинг учун менга кўпроқ масала қўйсаларингиз натижа бўлади. Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш - Ватанга хиёнат", - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Йиғилишда вилоятнинг ривожланиш даражаси орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан 1,5 баробар, саноат маҳсулоти ва хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича эса 2 баробар паст.

 

Шунингдек, ҳудудда 58 минг оила камбағаллик бўсағасида кун кечирмоқда. Шундан 856 таси ўта ночор аҳволда. Кўплаб одамлар ишлаш учун хорижга кетган. Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, Хоразмда 200 минг иш ўрни яратиш зарур.

 

Давлатимиз раҳбари аҳолини тадбиркорликка жалб этган ҳолда, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш, шу орқали камбағалликни кескин қисқартириш асосий мақсад эканини таъкидлади.

 

Бундан ташқари, туман ва шаҳарларда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, банкларни “лойиҳалар фабрикаси”га айлантириш зарурлиги қайд этилди. 2,5 мингта бўш турган бинолар негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасини янги лойиҳалар билан тўлдириш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Президент қишлоқ туманларда пуллик хизмат кўрсатиш Урганч шаҳрига нисбатан 10-15 баробар пастлигини таъкидлади, бундай объектларни кескин кўпайтириш кераклиги белгиланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились52491(+232)
Выздоровели48606(+0)
Умерли440(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ