Жамият

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини расмийлаштириш тартибини бекор қилди

Мазкур қарор COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ.

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини расмийлаштириш тартибини бекор қилди
Фото:travelernews.org

Ўзбекистон ТИВнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхона берган маълумотга таянган ҳолда хабар беришича, Таиланд Қироллиги ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан 18та давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакат аэропортларида кириш визаларини (Visa on Arrival) расмийлаштириш тартибини бекор қилди.

 

Таиланд томони мазкур мамлакатларнинг фуқароларига кириш визаларини қиролликнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналаридан бирида расмийлаштиришни тавсия қилмоқда. Ушбу жараён номаълум муддатга жорий қилинмоқда ва коронавирус тарқалиши даражасининг пасайганидан кейин қайта кўриб чиқилади“, — дейилади хабарда.

 

ТИВ Таиланд, Камбожа ва Лаос ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг Бангкок шаҳридаги бош консулхонасига +66-2-675-39-95 ва +66-9-5502-6770 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ