Жамият

Ўзбекистондан нақд 1,5 млн долларни олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишди

ДХХ 14,7 млрд сўм миқдоридаги хорижий валютанинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйди.

Ўзбекистондан нақд 1,5 млн долларни олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишди
Фото:ЎзА

Қонунбузарлик ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қайд этилган.

 

Сирдарё туманидаги “Сирдарё” чегара божхона постининг “Малик-авто” чегара назорат ўтиш пункти орқали Ўзбекистондан Қозоғистон томон ҳаракатланаётган муқаддам судланган Қ.А. бошқарувидаги “Mercedes-benz” русумли автомашина тўхтатиб, текширувдан ўтказилган, деб хабар бермоқда ЎзА.

 

Автомобиль кўздан кечирилганида, унинг юкхонасига яширилган 1 136 000 АҚШ доллари, 77 830 евро ва 21 018 670 Россия рубли борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинган.

 

Мазкур хорижий валюталарнинг миллий валютадаги эквиваленти 14 млрд 753 млн сўмдан зиёдни ташкил этади.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти тергов бўлими томонидан ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ