Жамият

“Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ” — соғлиқни сақлаш вазири

Cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов фуқароларни Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлгани ҳақидаги ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.

“Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ” — соғлиқни сақлаш вазири
Фото:Cоғлиқни сақлаш вазирлиги

Бугун, 10 март куни соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг профилактикаси ва унинг кириб келишининг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

 

Cоғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг қайд этишича, агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек профилактика бўйича имкониятлар етарли.

 

Шунингдек, у ОАВ, халқаро ташкилотлар ва жамоатни ёлғон хабарларга қарши курашишда ҳамкорликка чақирди.

 

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, ўз эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Бу касалликни биз беркитаётганимиз йўқ, уни беркитишнинг иложи ҳам йўқ. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик, чеклайлик. Сиз соғлом бўлганингиз билан ёнингиздагилар ўз касалликларидан бехабар ҳолда юқтириб қўйиши мумкин“, - деган Алишер Шодмонов.

 

Унинг айтишича, тарғибот ишларини кучайтириш, зарур ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туриши керак.

 

Барча чеклов чораларини ошкор эълон қиляпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз”, - деган соғлиқни сақлаш вазири.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64216(+304)
Выздоровели61423(+355)
Умерли536(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ