Жамият

Шавкат Мирзиёев 83 нафар аёлни афв этди

Президент халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан, “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев 83 нафар аёлни афв этди
Фото:UzNews.uz

Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистон президенти томонидан жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган айрим маҳкума аёлларни афв этиш юзасидан билдирилган ташаббуси доирасида президент ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия, бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳкума аёлларнинг шахсини ўрганиш ва улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиши таъминланди.

 

Ўтказилган тадбир якуни бўйича комиссиянинг адашиб, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш ҳақидаги таклифи давлатимиз раҳбари томонидан маъқулланиб, тегишли фармон имзоланди, дейилади президент матбуот хизматининг хабарида.

 

Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган 83 нафар аёллар афв этилди.

 

Афв этилган аёлларнинг 12 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 29 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 17 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 58 нафар аёл жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда. Шунингдек, 25 нафар маҳкума аёлга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

 

Афв этилганларнинг 7 нафарини чет эл фуқаролари ташкил этади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ