Жамият

Президент Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши бўйича ҳокимлар фаолиятини қатъий назоратга олишга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Бош прокуратурага дарахтлар кесилиши бўйича ҳокимлар фаолиятини қатъий назоратга олишга кўрсатма берди
Фото:president.uz

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистоннинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси ҳамда 2019-2028 йилларда Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ижроси қониқарсиз деб топилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Хусусан, атроф-муҳитга салбий таъсирлар сақланиб қолмоқда. Атмосферага катта миқдорда ифлослантирувчи моддалар чиқарилмоқда. Фауна ва флорага хавф ортиб боряпти.

 

Йиғилишда аҳолига санитар хизмат кўрсатиш қамровини 2021 йилда 100 фоизга етказиш, 221 та чиқинди полигонини санитария-экология талабига мувофиқлаштириш зарурлиги белгиланди.

 

Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига жорий йилда Тошкент, Самарқанд ва Андижон вилоятларида, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам қурилиш чиқиндиси полигонлари ҳамда чиқиндини қайта ишлаш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаганлик учун жазони кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

 

"Маълумки, президентимиз фармонига мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий қилинган эди. Лекин жойлардаги раҳбарларнинг эътиборсизлиги оқибатида айрим ҳолларда ўсимлик дунёсига зарар етказилди. Бош прокуратурага ушбу масала бўйича ҳокимлар фаолиятини қатъий назоратга олиб, жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш топширилди", - дейилади хабарда.

 

Тадбирда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси лабораторияларида жиҳозларнинг 65 фоизи эскиргани кўрсатиб ўтилди. Ҳавога ифлослантирувчи моддалар чиқариш ҳажмининг 60 фоизи ёқилғи-энергетика, 20 фоизи тоғ-кон ва металлургия соҳасига тўғри келмоқда.

 

Шу боис табиатни муҳофаза қилувчи технологияларни қўллаган саноат корхоналарини рағбатлантириш, чанг-газ тозалаш ускуналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

 

Соҳада кадрлар сиёсати кескин танқид қилинди. Жумладан, малакали мутахассислар, илмий-тадқиқот ишлари етишмаслиги, бирорта олий ўқув юртида экология бўйича махсус факультет йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Тадқиқотларга грантлар ажратиш, хорижда илмий ходимлар малакасини ошириш, соҳага инновацион технология ва ғояларни жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились65667(+279)
Выздоровели62876(+261)
Умерли552(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ