Жамият

Novastroy ва Chand Architecture Parkwood турар-жой мажмуасининг афзалликлари ҳақида айтиб беришди

Замонавий турар-жой мажмуалари ўзининг турлилиги билан ҳайратда қолдиради, лекин уй танлашда тузилиш ҳамда ички муҳит энг муҳим омиллардан бўлиб қолмоқда.

Novastroy ва Chand Architecture Parkwood турар-жой мажмуасининг афзалликлари ҳақида айтиб беришди

Chand Architecture бюроси меъморлари Parkwood турар-жой мажмуасини лойиҳалаштиришда биринчи бўлиб айнан шу масалани ҳал қилишган. Лойиҳалаштиришнинг бошланғич даврида яшашнинг энг мақбул муҳити, кейин эса тузилишга мос тушиши керак бўлган мажмуа конструкцияси ишлаб чиқилган.

Узун, кўп подъездли қурилиш меъморлари лойиҳалаштириш вақтида битта мақсадга эга бўлишади – қурилиш майдонидан сотув учун имкон қадар кўпроқ квадрат метр олиш. Бундай турдаги лойиҳалаштиришнинг натижаси сифатида битта майдонда жойлашган 4, 5, 6 ва баъзан 8та хонадонларни кўрсатиш мумкин. Турар-жой мажмуаларининг бундай тузилиши самарасиз бўлиб чиқади. Мана нима сабабдан ҳозирги кунда бозорда шамоллатиш имкони бўлмаган ва яшаш учун иккитагина хонаси бўлган 100 ва ундан кўп квадрат метрли уйлар учрамоқда. “Ортиқча” квадрат метрларга пул тўлаш эҳтимоли жуда катта. Бундай мажмуаларда муҳитнинг самарасизлиги масаласи ошхона ва меҳмонхонани бирлаштириш йўли билан ечилади, бу эса яшаш хонаси эмас, қўшимча жойли ошхонага айланади.

Мазкур муаммоларни тушунган Chand Architecture мутахассислари Parkwood турар-жой мажмуасини лойиҳалаштириш масаласига бутунлай бошқача ёндашишган.

 

Parkwood тузилишидаги асосий қоидалар – хоналар сонини тўғри ҳисобга олиш ва хонадонлар ҳажмига эътибор қаратиш. Parkwoodʼдаги икки хонали уй – бу ётоқхона, меҳмонхона ва алоҳида ошхона. 83 квадрат метрли уч хонали уй ўз ичига ётоқхона, меҳмонхона, болалар хонаси ва алоҳида ошхонани оладигандай қилиб лойиҳалаштирилган”, - дейди Chand Architecture раҳбари Бобур Абдураҳмонов.

Parkwoodʼда хоналар сони фақатгина яшаш жойларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган. Хоналар эса шундай лойиҳалаштирилганки, уларнинг ҳажми яшовчи учун қулай бўлиши ва ортиқча квадрат метрларга пул тўламаслик ҳисобга олинган. Яшовчиларнинг қулайлиги учун Parkwoodʼдаги шифтлар баландлиги 3,4 метр бўлиши назарда тутилган.

 

Parkwoodʼнинг икки хонали уйларида энг камида 4та дераза бор. Уч ва ундан кўп хонали уйларда эса тоза ҳаво айланиши учун шамоллатиш имконияти мавжуд. Балкон 1,6 метр кенгликка эга, узунлиги эса хонадон турига қараб 10 метргача бориши мумкин.

 

Юқорида айтиб ўтилган нарсалар тўртбурчак ёки учбурчак шаклидаги 40, 60, 80, 116 ва 144 квадрат метрли хонадонларга эришиш имкониятини берди. Parkwoodʼдаги 13та блокнинг ҳар охирги қаватларида меъморлар шаҳар манзараси ва Чимён тоғларини кузатиш имконини берадиган кўкаламзорлаштирилган айвонларни жойлаштиришган.

Parkwoodʼдаги хонадонлар тузилиши, муҳит ҳар бир оила ҳаёт тарзига мос кела оладигандай қилиб лойиҳалаштирилган.

 

Батафсил маълумотни +99893 501 55 55 телефон рақами ёки Telegram орқали олиш мумкин.

 

Манзил: Миробод тумани, Мироншоҳ 8-йўлак, 5-уй (мўлжал: Нукус кўчасидаги Makro супермаркети)

 

Сайт: novastroy.uz

Telegram: t.me/Novastroy_bot

Facebook: fb.com/novastroyuz

Instagram: instagram.com/novastroyuz

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54462(+496)
Выздоровели50954(+513)
Умерли450(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ