Жамият

Тошкент аэропортида қалбаки 60 минг доллари бор йўловчи қўлга олинди

Истанбул-Тошкент йўналишида учиб келган фуқаро М.А. яшил йўлак орқали ҳаракатланиб кетаётган вақтида шубҳа остига тушган.

Тошкент аэропортида қалбаки 60 минг доллари бор йўловчи қўлга олинди
Фото:ДБҚ

ДБҚ хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган ва яшил йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро М.А.нинг безовталаниши божхоначилар эътиборини тортган ҳамда ушбу шахснинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

 

Шундан сўнг, унга тегишли сумка назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганида, сумка ичидаги ичида картон қоғозлар бўлган. Ушбу картон қоғозлар белгиланган тартибда очиб кўрилганда уларнинг ичига 60 минг АҚШ доллари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланган.

 

Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган, божхона назоратидан яширинча олиб ўтишда тўхтатиб қолинган ушбу валюталарни синчиклаб кўздан кечириш давомида улар қалбаки эканлиги фош бўлган.

 

"Бир қарашда ҳақиқийдек туюлган купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб, буни қалбаки купюраларни аниқлашга ихтисослашган валюта детектори ҳам тасдиқлади. Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг серия рақамлари бир хил бўлиб, уларнинг барчаси қалбаки эканлиги фош бўлди", - дейилади хабарда.

 

Сохта долларлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ