Жамият

Бошланғич синфлар учун ўқув соати 10,5 соатга қисқартирилади

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактаблари учун 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режасини тасдиқлади.

Бошланғич синфлар учун ўқув соати 10,5 соатга қисқартирилади
Фото:uzb.rs.gov.ru

Тошкент шаҳар ҳокимликлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, эндиликда бошланғич синфларнинг ўқув соати санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига нисбатан мувофиқлаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария шифокори томонидан 2018 йил 27 апрелда тасдиқланган Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларида 1-4-синф ўқувчиларининг ҳафталик ўқув соати жами 88 соат этиб белгиланган. Амалда бу 98,5 соатни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 10,5 соат ошиб кетган.

 

“Эндиликда асосий эътибор фанларга ажратилган соатларга эмас, балки улардан самарали фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга қаратилади. Аслида ўқувчиларга бирор билимни ўргатиш унга ажратилган соатда эмас, балки уни ўргатиш методикасига боғлиқ. Масалан, айрим ўқитувчилар битта мавзуни соатлаб ўқувчиларга тушунтиради, лекин ўқувчилар бу мавзуни етарлича тушунмайди. Бу борада тажрибали ўқитувчи эса ўша мавзуни 10-15 минутда қизиқарли тарзда ўқувчиларга тушунтиради. Шундай экан, фанга ажратилган соатга эмас, балки уни ўқитиш методикасини кучайтириш зарур бўлади”, - дейилади мазкур хабарда. 

 

Шундан келиб чиқиб, қатор ўзгартиришлар амалга оширилди:

 

1. “Тарбия” фани

 

“Миллий ғоя”, “Одобнома”, “Динлар тарихи”, “Ватан туйғуси” фанларини бирлаштирилиб, ягона “Тарбия” фани жорий қилинди. 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 1-11-синфларида “Тарбия” фанига 1 соатдан ажратилмоқда.

 

2. “Она тили ва адабиётифани

 

Ўзбекистон умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт фанининг ўқув дастурлари хорижий тажрибалар асосида ўқувчиларда тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, ёзиш ва оғзаки нутқ кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилди. 2020-2021 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режада она тили ва адабиёт фанини ҳафтада 57 соат, йиллик жами 1938 соат ўқитилиши белгиланган. Ўқув дастурларни чуқур таҳлил қилиш натижасида муомалада ишлатилмайдиган қоидалар, мураккаб грамматикага оид, олий маълумотли филолог мутахассисини тайёрлашга йўналтирилган мавзулар ўқув дастурларидан қисқартирилди. Хусусан, 5-синфда она тили ва адабиёти фанидан 30 та мавзу, 6-синфдан 17 та мавзу чиқариб ташланди. Шунингдек, 5-синфдаги 40 та мавзу, 6-синфда 23 та мавзу юқори синфларга ўтказилди.

 

3. “Математика” фани

 

Ўқувчиларга математика фанини чуқурроқ ўргатиш мақсадида 10-синфда “Алгебра” фанига ҳафтасига 1 соат қўшиб берилди ва ушбу фаннинг ҳафталик ўқув соати миқдори 3 соатга келтирилди.

 

4. “Информатика ва ахборот технологиялари” фани

 

5-6-синфларда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига ҳафтасига 0,5 соатдан қўшиб берилди ва уларнинг ҳафталик ўқув соатлари миқдори 1 соатга келтирилди. 

 

5. “Кимё” ва “Биология” фанлари

 

Ўқувчиларга STEAM таълими йўналишидаги фанларни чуқурроқ ўргатиш мақсадида 10-11-синфларда “Кимё” ва “Биология” фанларига 1 соатдан қўшиб берилди ва уларнинг ҳафталик ўқув соатлари миқдори 3 соатга келтирилди.

 

6. “География ва иқтисодиёт” фани

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 8-бандида “Бир-бири билан узвий боғлиқ бўлмаган фанлар асосида тузилган ўқув дастуридан босқичма-босқич воз кечиш ва ўқув фанлари сонини оптималлаштириш” вазифаси белгиланган. Шу муносабат билан, “География”, “Иқтисодий билим асослари”, “Тадбиркорлик асослари” фанларини бирлаштирган ҳолда, ягона “География ва иқтисодиёт” фани киритилди. Бу орқали ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш ва Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг муваффақиятли иштирок этишига тайёргарлик кўриш мақсад қилинган.

 

7. “Жисмоний тарбия” фани

 

1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

 

8. “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани

 

Ўрганиш натижаларида илғор хорижий (Англия, Германия, Финляндия, Жанубий Корея, Япония, Эстония каби) давлатларда мазкур фан ўтилмаслиги аниқланди. Шунингдек, “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани ўқитувчиси “Жисмоний тарбия” фани ўқитувчиси билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақаларини ўтказади. Шу сабаб 10-11-синфларда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ