Жамият

Президент Наврўз байрамига тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади

2020 йилда мазкур байрам “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя остида нишонланади.

Президент Наврўз байрамига тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарорни имзолади
Фото:ЎзА

Ҳужжатга мувофиқ, ташкилий қўмитага Наврўз байрамини Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда нишонлаш бўйича “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш концепцияси ва ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши юклатилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига эса:

 

– бир ҳафта муддатда Наврўз умумхалқ сайиллари ўтказиладиган асосий майдонлар, хиёбонлар ва кўчаларни белгилаш, уларни миллий услубда байрамона безатиш ҳамда саҳналарни ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

 

– жойларда бўлиб ўтадиган умумхалқ сайилларига маҳаллий фольклор гуруҳлари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, цирк санъати вакиллари, оилавий ансамбллар, бахшилар, шоирлар, шунингдек, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини кенг жалб этиш;

 

– байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ва мусобақаларни ўтказиш, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналарни жойлаштириш;

 

– байрам дастурларини ва оммавий томошаларни тайёрлашда, кўчалар, хиёбонлар ва майдонларни безатишда катта маҳорат ва тажрибага эга бўлган сценарист ва режиссёрлар, ижодкорлар, композитор ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочилар, фольклор санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳларни кенг жалб этиш;

 

– Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Наврўз умумхалқ сайилларига хорижий ва маҳаллий туристларнинг ташрифини ташкил этиш мақсадида кенг тарғибот ва тайёргарлик ишларини амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56068(+190)
Выздоровели52466(+0)
Умерли463(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ