Иқтисодиёт

Январь ойидаги нефть маҳсулотларининг талон-тарожи ва сифати бузилиши $2,5 млн.лик зарарни ташкил этди

Ўзнефтгазинспекция томонидан ўтказилган профилактика тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь ойида нефть маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалар томонидан содир этилган бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.

Январь ойидаги нефть маҳсулотларининг талон-тарожи ва сифати бузилиши $2,5 млн.лик зарарни ташкил этди
Фото:Иллюстрация / neftegaz.ru

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, келтирилган зарарнинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этди.

 

Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) ва мазкур корхона филиалларида нефт маҳсулотларининг етишмовчилиги, сифати бузилганлиги ва талон-тарож қилинганлиги натижасида келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1267 тонна, яъни 9,7 млрд. сўмни ташкил этди.

 

Бундан ташқари, “Қарши нефт базаси” МЧЖда 11,5 млрд. сўмлик 

4333 тонна  ҳажмдаги  нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди. “Пахта нефт базаси” МЧЖда эса 2,7 млрд. сўмлик 143 тонна миқдорида нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди.  

 

Юқорида келтирилган барча ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ