Жамият

Эндиликда нафақахўрлар меҳнат стажини тасдиқлаш учун архив маълумотларини тақдим этишлари шарт эмас

Янги тартибга мувофиқ, пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш архив маълумотларисиз амалга оширилади.

Эндиликда нафақахўрлар меҳнат стажини тасдиқлаш учун архив маълумотларини тақдим этишлари шарт эмас
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистонда шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан:

                     

‒ 2005-2016 йиллар даври учун жамғарилиб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

 

‒ 2016-2018 йиллар даври учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

 

‒ 2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланилади.

 

Давлат дастурида белгиланишича, юқорида “кўрсатилган даврлар учун архив маълумотларидан фақат тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланилади. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириш ҳамда қўшимча архив маълумотларини талаб қилиб олиш зарурати бўлганда, фуқарога пенсия минимал миқдор бўйича сиртдан расмийлаштирилади ва кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилинади”.

 

Бундан ташқари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Молия ва Адлия вазирликларига уч ой муддатда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали 2020 йил 1 январгача бўлган давр учун зарур маълумотларни ягона тизим орқали йиғиш мақсадида манфаатдор идораларнинг тизим ва маълумотлар базалари билан интеграция қилиниши, шунингдек, ушбу тизим тўлиқ ишлашини таъминлаш учун маълумотларни рақамлаштириш чораларини кўриш юклатилди.

 

Шунингдек, фуқаролар учун уларга тайинланган пенсия тўловлари тўғрисидаги тегишли маълумотлар билан танишиш, шу жумладан, автоматик ҳисоблаш имкониятини яратишни инобатга олган ҳолда пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилиши лозим.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57290(+465)
Выздоровели53955(+498)
Умерли472(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57290(+465)
Выздоровели53955(+498)
Умерли472(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ