Жамият

Талабалар шартнома пулини йил давомида 4 маротаба тўлашлари мумкин бўлади

Президент фармонига мувофиқ, талабаларга шартнома пулини тўлаш тартиби осонлаштирилади, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади ва давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш квотаси оширилади.

Талабалар шартнома пулини йил давомида 4 маротаба тўлашлари мумкин бўлади
Фото:UzNews.uz

2020 йил учун Давлат дастурида белгиланишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабалари ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

 

Шунингдек, олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилиши ҳамда давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилиши режалаштирилмоқда.

 

Дастурга кўра, 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасасини конкурс асосида танлаб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда уларни трансформация қилиш чоралари кўрилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ