Жамият

Март ойида Сеулдан Тошкентга 4та авиарейс амалга оширилади

Тошкентга қайтиб келган барча йўловчилар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Март ойида Сеулдан Тошкентга 4та авиарейс амалга оширилади
Фото:ССВ

ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ўз веб-сайтида 2020 йилнинг март ойида Сеулдан Тошкентга амалга ошириладиган авиарейслар жадвалини эълон қилди:

 

• 2020 йил 8 март куни – Uzbekistan Airways;

• 2020 йил 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси;

• 2020 йил 22 март куни – Uzbekistan Airways;

• 2020 йил 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпанияси.

 

Йўловчилар Тошкентга қайтгач пойтахтдан ташқаридаги махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар. Тегишли текширувдан ўтганидан кейин яшаш жойига қайтиш учун рухсат берилади.

 

Авиачипталарни харид қилиш масалалари бўйича +82 2 754-1041 (KORUZBEK AGENCY) телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

 

Элчихона Ўзбекистон фуқароларига саросимага тушмасдан, ватанга қайтишнинг мақсадга мувофиқлигини яна бир бор жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Чунки Корея Республикаси ҳукумати тиббиёт соҳасида илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда ва касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.

 

Шу муносабат билан Жанубий Корея расмий идораларининг вирус тарқалишига қарши курашиш бўйича талабларига қатъий амал қилиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий тадбирларда қатнашмаслик, гавжум жойларга ташриф буюрмаслик ва барча эҳтиёт чораларини кўриш зарур.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ