Сиёсат

Абдулазиз Комилов Хитой делегацияси раҳбари билан учрашди

2 март куни Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси Канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Абдулазиз Комилов Хитой делегацияси раҳбари билан учрашди
Фото:ТИВ

ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой кун тартибини муҳокама қилиш чоғида ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ҳар томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор таъкидланди. «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида инфратузилма, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа қўшма лойиҳаларни амалга оширишга томонлар тайёрлиги таъкидланди.

 

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу ўринда транспорт-коммуникация масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар кўриб чиқилди.

 

Учрашувда жорий йилда ўтказиладиган Ўзбекистон-Хитой Минтақалар форуми ва турли даражадаги бошқа қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66200(+256)
Выздоровели63446(+281)
Умерли558(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ