Жамият

Lexus ҳайдовчиси Ўзбекистондан 7 бош маймунларни олиб чиқишга уринди

Тошкент вилоятида умумий қиймати $10 минг АҚШ доллари бўлган бир бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана макакаси” туридаги маймунларни олиб чиқилиши тўхтатиб қолинган. 

Lexus ҳайдовчиси Ўзбекистондан 7 бош маймунларни олиб чиқишга уринди
Фото:ДБҚ

Куни кеча Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона постида экзотик маймунларни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинган. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Хусусан, қўшни мамлакатга ўзининг “LEXUS RX 330” автоуловида чиқиб кетаётган фуқаро Б.А.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу фуқаро ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

 

Натижада, автомашинасида балиқ озуқаларини олиб ўтаётганлигини маълум қилган фуқаро, аслида умумий қиймати 100 миллион сўмлик бир бош “Оқпанжа гиббон” ва олти бош “Явана макакаси” туридаги маймунларни олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

 

Ҳозирда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган маймунларнинг соғлиги ветеринар-шифокорлар назоратида бўлиб, юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 408-сонли Қонуни талабларига мувофиқ, ҳайвонот дунёси обьектларини олиб кириш ва олиб чиқиш белгиланган тартибда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ