Жамият

Синоптиклар ўзбекистонликларни март ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди

Март ойининг илк кунларида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати эса +23 даражагача кўтарилади.

Синоптиклар ўзбекистонликларни март ойида қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди
Фото:Марат Наджибаев/UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 1-2 март кунлари кундузги ҳарорат +20…+23 даража бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори. 3 март куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ ҳаво сақланиб туради.

 

4-5 март кунлари салқин ва нам ҳаво оқимининг кириши билан ҳарорат фони пасаяди. Республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Бироқ баҳор ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари кутилмаяпти.

 

Қайд этилишича, март ойига ҳаво оқими йўналишларининг тез-тез ўзгариб туриши хосдир. Хорижий жанубдан жадал кирадиган жуда илиқ ҳаво оқими Волгабўйи, баъзида Урал ва камдан кам ҳолда Ғарбий Сибирдан кирадиган совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Шунинг учун иссиқ ҳаволи давр совуқ ҳароратли давр билан алмашиб туради. Ҳаво оқимлари алмашинуви нам билан биргаликда келса, барқарор бўлмаган об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик бўлади.

 

Ўзбекистонда март ойи йилнинг ҳам ёғинлар миқдори, ҳам ёғингарчилик бўладиган кунлар сони бўйича энг кўп ёғингарчилик кузатиладиган давридир. Ўртача ҳисобда, март ойида ёғингарчилик кузатиладиган кунлар 10 кундан 15 кунгача бўлади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ