Жамият

Ҳудудларда бешта педагогика институтлари ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев “Педагогик таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳудудларда бешта педагогика институтлари ташкил этилади
Фото:Бессонова С.

Қарорга мувофиқ, ҳудудларда педагогик таълим инфратузилмасини яхшилаш, таълим соҳаси учун мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва бошқарув фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги педагогика институтлари ташкил этилади:

                                                

- Самарқанд давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг педагогика институти;

 

- Андижон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Андижон давлат университетининг педагогика институти;

 

- Бухоро давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Бухоро давлат университетининг педагогика институти;

 

- Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали ва Термиз давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Термиз давлат университетининг педагогика институти;

 

- Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ва Қарши давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Қарши давлат университетининг педагогика институти.

 

Қайд этилишича, институтлар фаолиятини молиялаштириш 2020 йил бюджетидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида, етмаган қисми олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Институтлар мақоми бўйича маҳаллий олий таълим муассасаси филиалига тенглаштирилади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56997(+172)
Выздоровели53457(+0)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ