Ҳодисалар

Бухородаги савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 17та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин оқибатида бинонинг 520 кв.м. майдони ёниб кетган.

Бухородаги савдо марказида йирик ёнғин содир бўлди — видео
Фото:Видеодан кадр/UzNews.uz

26 февраль куни соат 22:37да Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган савдо биноларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВнинг матбуот хизмати.

 

Ёнғинни бартараф этишга 15та асосий, 2та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб қилинган. Соат 00:40да ёнғин тарқалишининг олди олиниб, соат 01:30да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин майдони 520 кв.м.ни ташкил этди.

 

Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Видеони ҳодиса жойидан UzNews.uz мобиль мухбири юборди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ