Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 26 февраль куни Шавкат Мирзиёевнинг Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Фото:president.uz

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

 

Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.

 

Президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

 

Мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ