Жамият

Марказий банк “Aнор” тезкор тўловлар тизимини ишга туширди

Тизим банклараро пул ўтказмаларини масофавий равишда 24/7 тартибида амалга ошириш имконини беради.

Марказий банк “Aнор” тезкор тўловлар тизимини ишга туширди
Фото:UzNews.uz

Ўзбекистон Марказий банки “Aнор” тезкор тўловлар тизимини ишлаб чиқди. Янги тизим юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида реал вақт режимида банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради ва 24/7 вақт давомида (дам олиш ва байрам кунлари ҳам танаффусларсиз) ишлайди, деб хабар бермоқда МБ матбуот хизмати.

 

“Aнор” тизими веб-сервислар технологияси асосига қурилган ва электрон рақамли имзо орқали фойдаланилади. Бу тизим тўловчиларга масофадан туриб банклараро тўловларни амалга оширишга шароит яратади. Шу тариқа, банкка ташриф буюришга эҳтиёж қолмайди ва ҳисобвараққа маблағ реал вақт режимида тушади, ундан ўша вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти вужудга келади.

 

Мазкур тизим Марказий банк томонидан 2019 йил охирида ишлаб чиқилиб, тажриба тариқасида 2020 йил 18 февралдан ишга туширилди ҳамда “Ҳамкорбанк”, “Трастбанк”, “Ипотека-банк” ва “Туркистонбанк” каби тижорат банкларида синовдан ўтказилмоқда.

 

Дастлабки икки кун давомида ушбу тизим орқали мингдан ортиқ қарийб 20 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилди. Жорий йилнинг февраль-март ойларида республикамизнинг бошқа банклари ҳам босқичма-босқич равишда “Aнор” тизимига уланади.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ