Жамият

Машҳур хоккейчиларга Тошкентдан замонавий хонадонлар берилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан тўрт нафар россиялик собиқ хоккейчиларга Тошкент марказидан хонадонлар совға қилинди.

Машҳур хоккейчиларга Тошкентдан замонавий хонадонлар берилди
Фото:Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2019 йил илк маротаба хоккей бўйича тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати зўр муваффақият билан ташкил этилди. Тошкентда “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши эса ушбу спорт тури тараққиётида муҳим жараён бўлди. Жорий мавсумдан бошлаб “Хумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Гарчи нуфузли мусобақада ўзининг илк мавсумини ўтказаётган бўлишига қарамай пойтахт жамоаси амалда мунтазам чемпионатнинг плей-офф босқичига йўлланмани нақд қилиб қўйди.

 

Дарвоқе, “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг очилиш маросимида иштирок этган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюришган россиялик хоккей юлдузларига пойтахтимиздан уй-жой беришни, токи “улар Тошкентга меҳмон бўлиб эмас, балки ўз уйига келгандек бўлишсин”, деган таклифни берганди.

 

Шу муносабат билан бугун пойтахтимиздаги Dream City компанияси офисида тадбир ўтказилди. Унга нафақат рус, балки дунё хоккей афсоналари ҳам таклиф этилганди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳам иштирок этди ва дастлабки уйнинг калитини икки карра Олимпия чемпиони, кўп карра Европа ва жаҳон чемпиони Александр Якушевга топширди.

 

Сўнгра Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари ғолиби, “Стэнли кубоги” соҳиби ва уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменскийга янги уйнинг калитини тақдим этди.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмат хабарига кўра, хоккей афсоналари Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга ҳам Тошкентдаги энг кўркам уйлардан тақдим этилди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ