Ҳодисалар

Nexia йўл четида турган юк машинасига урилиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлган

Тўқнашув оқибатида енгил автомобилнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.

Nexia йўл четида турган юк машинасига урилиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлган
Фото:tergov.uz

13 февраль куни соат 21:00да 24 ёшли Х.М. Nexia-3 русумли машинасида 3 нафар йўловчи билан “Андижон-Асака” автомобиль йўлида кетаётганида, йўл четида турган 27 ёшли А.Н.нинг Зил-130 русумли юк машинасига урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

ЙТҲ оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси 24 ёшли И.Ж.лар ҳодиса содир бўлган жойда, қолган йўловчилар эса - 24 ёшли М.Б. ва 20 ёшли Н.П.лар шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56253(+375)
Выздоровели52859(+393)
Умерли465(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ