Жамият

Бухорода жайрон овлаганларга жазо тайинланди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бухорода жайрон овлаганларга жазо тайинланди

Бухоро вилоят экология ва атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро тўхтатил ва ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

 

Қоракўл туман “Қорахожи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сайилхонов Ўктам, Муродов Жавлон, Муродов Жумабой ва Жўраев Наби томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 2 бош жайрон отилган.

 

Бухоро вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари томонидан тегишли материаллар расмийлаштирилган ва йиғилган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган эди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан суд ҳукм чиқарди. Унга кўра, ЖКнинг 202-моддасига кўра, 5 шахсдан тўрттаси жазога тортилди. 1 киши 4 йил, қолганларга нисбатан 3 йил озодликни чеклаш жазоси белгиланди.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ