Жамият

Тошкентда уй харид қилганда прописка талаб қилиш бекор қилинади

Мазкур тартиб 2020 йилги давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Тошкентда уй харид қилганда прописка талаб қилиш бекор қилинади
Фото:UzNews.uz

Лойиҳага мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкка эга бўлишда доимий прописка мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш режалаштирилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу давлат божининг миқдори шартнома нархининг 5 фоизини ташкил қилади.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ