Жамият

Саида Мирзиёева: “Биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз!“

Президентнинг қизи “Илҳом” театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Саида Мирзиёева: “Биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз!“
Фото:t.me/SShMirziyoyeva

Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! “Илҳом” - маданий ҳаётимизнинг фахри!“, - деб ёзган Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ театр жамоаси “Илҳом” театрининг ёпилиш хавфи мавжудлиги ҳақида мурожаат билан чиққан эди. Театр бинонинг янги эгасидан жойни бўшатиш ҳақида хат олган.

 

Кейинчалик театр раҳбарияти Саида Мирзиёеванинг сўзларига муносабат билдирди.

 

Саида Шавкатовна ва бошқа барчага қўллаб-қувватлаётганлари учун катта раҳмат. Кечроқ театр расмий ариза ва батафсил маълумот билан чиқади“, - дейилади театр хабарида.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ