Жамият

Тошкент аэропортида ярим кило тилла олиб келаётган йўловчи ушланди

Ўзбекистонга 16 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиллани ноқонуний олиб киришга уринган шахс қўлга олинди.

Тошкент аэропортида ярим кило тилла олиб келаётган йўловчи ушланди

Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Б.К. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

 

Натижада, унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 153 миллион сўмлик 460,52 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

 

Божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ