Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 1999 йилги портлашларда айбланиб, 20 йил қамоқда ўтирган шахсни авф этди

Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовузда айбланган шахс 20 йилдан сўнг бугун озодликка чиқди.

Шавкат Мирзиёев 1999 йилги портлашларда айбланиб, 20 йил қамоқда ўтирган шахсни авф этди

1999 йил февраль ойида пойтахтимиз Тошкентнинг бир нечта нуқтасида портлаш содир бўлган, хотиржам ҳаёт кечираётган халқ қалбига ғулғула тушган, энг ёмони, қурбонлар бор эди...

 

Шу воқеадан кейин Жиноят кодексининг 159-моддаси, яъни Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилишда айбланган Абдусаттор Қодиров узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди-деб хабар қилмоқда, ЎзА.

 

Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига биноан эса Абдусаттор Қодиров ҳам озодликка чиқди.

 

— Ушланган пайтларим ўзимни қандайдир мақсадни амалга оширган қаҳрамондек ҳис этганман, — дейди биз билан суҳбатда А.Қодиров. – Аммо қилмишимнинг нақадар сохта ва кераксизлигини ҳеч қанча ўтмай англаб етдим. Суд жараёнларида ота-онам, аёлим кўзидан тўкилган аччиқ ёшлар олдида ўша варақалар бир пулга ҳам арзимаслигини англадим. Аммо энди кеч ва жазо олишим муқаррар эди. Умумий ҳисобда 21 йилга ҳукм этилиб, 20 йил зонада бўлдим. Панжаралар ортида нафақат йигит умрим, балки ота-онамнинг мен билан боғлиқ умиди, аёлимнинг орзу-ҳаваси, болаларимнинг ота меҳрига бўлган талпиниши, соғинчи қурбон бўлди. Шу йиллар ичида гўёки улар мен билан бирга зонада “ўтирди”, назаримда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ