Жамият

Тошкентда “сохта ГАИ” сифатида қўлга олинган собиқ ички ишлар ходими яна қўлга тушди

Тошкент шаҳрида ЙҲХ инспектори бўлиб ноқонуний ишлаётган собиқ ички ишлар ходими кетма-кет жиноятга қўл урди. 

Тошкентда “сохта ГАИ” сифатида қўлга олинган собиқ ички ишлар ходими яна қўлга тушди
Фото:Тошкент вилоят ИИББ

Тошкент виляоти Чиноз туманида фонардан ясалган “боди-камера”, елим кўкрак нишони ва қалбаки гувоҳнома билан “хизмат олиб бораётган” сохта “ГАИ” қўлга олинди.

 

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматиБугун, 6 февраль куни М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ инспекторлари, сафдор Бекжон Ережепов ва сержант Мансур Норматовлар ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган Камаз юк машинасини кўрикдан ўтказиш учун тўхтатади.

Шунда ҳайдовчи инспекторларга чамаси 900 метрлар оралиғида бир “ГАИ” ходими уни тўхтатиб ҳужжатларини текширганлигини, аммо унинг боди камераси одатдагидан бошқачароқ эканлигини маълум қилади.

 

ЙПХ инспекторлари зудлик билан айтилган жойга етиб бориб, у ерда Nexia русумли автомобилда ўтирган “ходим”ни кўришади. Ундан кимлигини сўрашганида у воқеа жойидан қочиб кетмоқчи бўлади. Ходимлар уни қўлга олиб, Чиноз туман ИИБга олиб боришади.

Шундан сўниг, ИИБ тезкор ходимлари холислар иштирокида унинг бошқарувида бўлган автомашина салонини кўздан кечиришганида, у ердан 24 дона бир хил серия ва рақамли маъмурий баённомалар, Фарғона вилояти ИИБ томонидан берилган хизмат гувоҳномасининг рангли нусхаси ва унинг эгнидаги кийимига ўрнатилган, “Диққат” ёзуви туширилган қалбаки боди-камера ва елимдан эритиб ясалган ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони ҳамда жезл ашёвий далил сифатида олинган.

 

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати-Муқаддам ички ишлар органида ишлаганман, 2016 йилда ўз ихтиёрим билан бўшаганман, -дейди сири фош бўлган сохта “ГАИ” ходими Азизбек Рўзметов. -Кўкрак нишони ва боди камерани ўзим қўлбола усулда ясаган эдим. Хато қилдим, бу ишимдан пушаймонман. Ҳозирда Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматиЭслатиб ўтамиз, ушбу шахс Азизбек Рўзматов 2018 йилнинг январь ойида ички ишлар органи ходимининг кийимини кийиб, қўлбола усулда ясалган кўкрак нишонини тақиб сохта “ГАИ”лик билан Сирғали тумани ҳудудида шуғулланаётган вақтда қўлга тушган.

 

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227 ва 228-моддалари 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик юзасидан айблов эълон қилиниб, суд қарори билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган эди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64811(+293)
Выздоровели62033(+299)
Умерли542(+2)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ