Жамият

Тошкентда ДХХ ва Департамент ходимлари “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ мулозимини қўлга олишди

Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ мулозими ишга киритиб қўйишни ваъда бериб, келишилган пулни олаётган вақтида ушланди.

Тошкентда ДХХ ва Департамент ходимлари “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ мулозимини қўлга олишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда фуқаро А.нинг аризасига асосан жорий йилнинг 31 январь куни ўтказилган тезкор тадбирда, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖга қарашли Ховос тумани сигнализациялаш ва алоқа масофаси корхонаси машинисти Ш. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида пора беришга далолат қилиб, ўзининг танишлари орқали фуқаро А.ни “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 1100 АҚШ доллари талаб қилиб, ундан кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларни Ховос тумани ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шундан сўнг Ш.нинг аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖнинг “Ўзбекистон” локомотив депоси қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Х. фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, пора беришга далолат қилиб, Ш.дан фуқаро А.ни “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига кимёвий ишлов берилган 1100 АҚШ долларини Тошкент шаҳар “Чилонзор” метро бекати ёнидаги автотураргоҳда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55401(+448)
Выздоровели51965(+507)
Умерли459(+5)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ