Спорт

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади

Халқаро академия юқори малакали ҳакам ва мураббийларни етиштириш учун хизмат қилади.

Тошкентда Халқаро қиличбозлик академияси очилади

Ўзбекистонга Халқаро қиличбозлик федерациясининг Ижроқўм вакиллари Азе Эрика, Новак Перович ҳамда Виталий Логвин ташриф буюришди.

 

Мартабали меҳмонларни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов кутиб олди.

 

Халқаро ташкилот вакиллари академия учун мўлжалланган ҳудуд ва базаларни кўздан кечириб, бу борадаги таассуротлари билан ўртоқлашишди.

 

“Бу Ўзбекистонга қилган илк ташрифим эмас. Бундан аввал 2015 йил кадетлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида Тошкентга келганман. Шуни айтишим мумкинки, мазкур мусобақа ёшлар миқёсида ташкил қилинган энг яхши дунё биринчиликларидан бири бўлган эди. Ўзбекистонда барча соҳада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Биз ҳам бундай имкониятлар заминида қиличбозликни ривожлантириш учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз”, – деди Новак Перович.

 

Халқаро ташкилот вакиллари ташрифлари давомида МОҚ музейи ва Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.

 

Маълумот учун, халқаро академия юқори малакали ҳакам ва мураббийларни етиштириш учун хизмат қилади. Академия Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда пойтахтимиздаги қиличбозлик марказининг базаларида жорий йилнинг сентябрь ойида очилиши режалаштирилган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ