Жамият

Ўзбекистонлик 250 нафар фуқаро ва 13 нафар экипаж аъзоси Пекиндан Тошкентга олиб келиндилар

Хитойдан қайтганларнинг барчаси 14 кун давомида махсус тиббиёт масканларида шифокор кўригида бўлишади.

Ўзбекистонлик 250 нафар фуқаро ва 13 нафар экипаж аъзоси Пекиндан Тошкентга олиб келиндилар
Фото:ТИВ

Бугун, 4 февраль соат 17:21 да Хитойдан келган 250 нафар фуқароларимиз ҳамда экипаж аъзолари ва тиббиёт ходимлари бўлган самолёт Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

 

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Хитойдан келганларнинг барчаси шифокор кўриги ва назоратида бўлишади.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги махсус шифохоналарда уларга тиббий ёрдам кўрсатилади.

 

Хитойнинг Ухан шаҳри ва бошқа ҳудудларидан Ўзбекистонга олиб келинган фуқаролар карантин ҳолатда 14 кун сақланади. Улар бу даврда яқинлари ва оила аъзолари билан кўришишмайди.

 

Бугун, 4 февраль куни самолёт чартер рейс билан Хитойнинг Ухан шаҳрига қайта парвоз қилади ҳамда у ерда бўлиб турган фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келади.

 

Бу борада саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали батафсил маълумот олиш имкони яратилгани ҳам айтилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ