Жамият

Бухоро вилоят ИИБнинг 11 нафар раҳбар ходими ишдан олинди

Шунингдек, учта раҳбарга интизомий жазо чоралари берилди.

Бухоро вилоят ИИБнинг 11 нафар раҳбар ходими ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

ИИВ Ахборот хизматиУнда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Бобожонов, вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоят ва шаҳар-туман сектор раҳбарлари, жумладан, ички ишлар, прокуратура, солиқ, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси учун масъул бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

 

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида, вилоятнинг айрим ҳудудларида ички ишлар органларининг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликда, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида аниқ ёндашув асосида тизимли иш олиб борилмаганлиги кескин танқид қилинди.

 

Қоракўл туманида қотиллик, тан жароҳати етказиш, босқинчилик, ўғирлик, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари, безорилик каби жиноятлар сони ошганлиги, Ғиждувон, Бухоро, Қоракўл, Жондор ва Пешкў туманларида ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган даврга нисбатан кўпайганлиги таъкидланиб, бу борада ҳамкорликдаги комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилишда хизматни ташкил этишда жиддий камчиликларга йўл қўйган Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи О.Қурбонов, Бухоро вилояти ИИБ пробация бўлими бошлиғи Б.Асадов, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гадоев, Пешкў тумани ИИБ бошлиғининиг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Салихов, Қоракўл тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Ф.Норов ҳамда 6 нафар профилактика инспекторлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

 

Бухоро вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ж.Болтаев, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Мустафоев, Бухоро вилояти ИИБ 1-сонли жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Т.Абдуллаевларнинг ҳар бирига интизомий жазо чоралари берилди.

 

ИИВ Ахборот хизматиУчрашув якунида сўз олган вилоят ҳокими Ўктам Барноев йиғилишда таъкидланган камчиликлар юзасидан фикр билдириб, келгусида ушбу йўналишдаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича йўл хариталарни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

 

ИИВ Ахборот хизмати бу ҳақда хабар берди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились57190(+365)
Выздоровели53835(+378)
Умерли471(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ