Жамият

Ўзбекистонга баъзи тоифадаги транспорт воситаларини олиб кириш таъқиқланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонга баъзи тоифадаги транспорт воситаларини олиб кириш таъқиқланади

Қарорда 2022 йил биринчи январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш ман этилади.
 
Хўш, “М” ва “N” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситаларига қайсилари киради?
 
“М” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари — камида тўртта ғилдираги мавжуд бўлган йўловчи ташишда ишлатиладиган механик ғилдиракли янги транспорт воситалари, шунингдек, ҳайдовчининг жойидан ташқари саккизтадан ошмаган ўриндиқлар билан таъминланган, йўловчи ташишда ишлатиладиган автобуслар, микроавтобуслар, махсус йўловчи ғилдиракли транспорт воситалари.
 
“N” тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари — юкларни ташишда фойдаланиладиган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошмайдиган ғилдиракли транспорт воситалари, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошадиган, лекин кўпи билан 12 тоннадан ошмайдиган, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 12 тоннадан ошадиган ғилдиракли транспорт воситалари.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ