Сиёсат

Шавкат Мирзиёев янги университет кампусига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни пойтахтнинг Олимлар кўчасидаги илмий-тадқиқот институтларига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев янги университет кампусига тамал тоши қўйди
Фото:president.uz

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мазкур институтлар негизида яхлит мажмуа – замонавий университет ташкил этилиши режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёев 31 январь куни ушбу янги университет кампусига тамал тоши қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Мазкур муассаса таълим ва илм-фан кластери шаклида бўлади. 4та институтнинг моддий-техник базаси ва илмий кадрлар салоҳияти бирлаштирилиб, энг илғор ускуналар билан жиҳозланади. Санкт-Петербург тоғ-кон университети ва бошқа нуфузли даргоҳлар билан ҳамкорликда таълим дастури йўлга қўйилади.

 

Шавкат Мирзиёев шу ерда илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан суҳбатлашди.

 

Бир пайтлар Ўзбекистонда геология анча ривожланган, рақобатбардош соҳа эди. Ҳатто бошқалар келиб, юртимиз мутахассисларидан тажриба ўрганиб кетарди. Лекин охирги ўттиз йилда бу соҳа эътибордан четда қолиб кетди. Бор салоҳиятни сақлаб қололмадик. Олимларга йўналиш, рағбат бўлмади. Замонавий кадрлар етишиб чиқмади. Аслида, геологик тадқиқотлар иқтисодиётнинг ҳамма соҳалари учун керак. Ташхиссиз беморни операция қилиб бўлмаганидек, геологиясиз саноатни ривожлантириб бўлмайди. Биз бугун шу соҳа ривожига асос бўладиган илм даргоҳига пойдевор қўймоқдамиз“, — деган президент.

 

Президент Геология фанлари университети қурилишига оид лойиҳалар билан танишди. Ўқув бинолари ва лабораторияларни чет эл тажрибаси ҳамда касб спецификасидан келиб чиқиб қуриш, майдонлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66801(+96)
Выздоровели63978(+0)
Умерли564(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ