Жамият

Тошкент вилоятида “ит уриштирувчи” қўлга олинди

Эркак Тошкент вилоятидаги қурилиши тамомланмаган уйда ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилган.

Тошкент вилоятида “ит уриштирувчи” қўлга олинди
Фото:tergov.uz

26 январь куни соат 11:55да ИИВ ЖҚББ ва Зангиота туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 29 ёшли Р.А. ит уриштиришни ташкил этиш мақсадида, Зангиота туман Назарбек қўрғонида жойлашган қурилиши тамомланмаган уйда ит уриштириш учун махсус жой ташкил қилганлиги аниқланган.

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, ўйинга 26 ёшли Д.Қ. 2000 АҚШ доллари ҳамда Р.А.нинг ўзи 2450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм миқдоридаги пулларни тикиб, ўзларига тегишли бўлган “Питбуль” зотдор итлари уриштиришини ташкил қилиб, 49 ёшли А.Х.ни ҳакамлик қилиш учун жалб қилганлар.

 

Тадбир давомида А.Х.дан қўл тарозиси ва жами 4450 АҚШ доллари ва 500 минг сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. А.Р.га нисбатан тегишли модда билан айб эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят қуроли сифатида фойдаланилган итлар ҳозирда туман ИИБ биносида сақланмоқда. Итларни келгусида сақлаш жойи ва уларнинг эгаларига нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганликлари учун жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились56519(+266)
Выздоровели52970(+111)
Умерли468(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ