Жамият

Бош прокуратура ОТМ ётоқхонасини жиҳозлашда бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берди

Ҳисобот ҳужжатларида Навоий давлат педагогика институти ётоқхонасига олинган жиҳозлар нархи 4 баробар ошириб кўрсатилган.

Бош прокуратура ОТМ ётоқхонасини жиҳозлашда бюджет маблағлари талон-торож қилингани ҳақида хабар берди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан давлат инвестиция дастурига киритилган объектларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини ўрганиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда талон-торожлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

 

Аниқланишича, “Ягона буюртмачи хизмати” корхонаси ва “К.o.” МЧЖ мансабдор шахслари, Навоий давлат педагогика институти ётоқхонасини жиҳозлаш тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқий баҳоси 556,1 млн сўм бўлган 31 турдаги жиҳозлар ва мебеллар тўпламларининг нархларини 2,3 млрд сўмга ошириб кўрсатиш орқали, 1,7 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились54660(+198)
Выздоровели50954(+0)
Умерли451(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ