Жамият

Ухань шаҳрида 30дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин — ТИВ

Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси ватандошларнинг мамлакатда хавфсиз ҳолатда бўлишлари учун зарурий чораларни кўрмоқда.

Ухань шаҳрида 30дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин — ТИВ
Фото:ТАСС

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, Ухань шаҳрида махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 23 январь соат 10:00дан бошлаб жамоат транспорти вақтинча тўхтатилган, аэропорт ва темир йўл рейслари бекор қилинган. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган. Шаҳарнинг барча транспорт воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

 

Мавжуд маълумотларга кўра, Ухань шаҳрида 250 нафар атрофида Ўзбекистон фуқароси, асосан олий таълим муассасалари талабалари яшайди. Уларнинг нисбатан кўпчилиги семестр якунланганлиги сабабли ватанга қайтишган. Ҳозирда шаҳарда 30дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун “WeChat” ижтимоий тармоғида “Ухань 2020 Ўзбекистон” гуруҳи тузилган.

 

Талабаларга хотиржамликни сақлаш, зарурий эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди, элчихона консуллик бўлими ходимларининг телефон рақамлари берилди”, – дейилади ТИВ хабарида.

 

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига (тел.: +8610-6532-6305) ҳамда Шанхай шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +8621-6307-1896) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились66037(+93)
Выздоровели63165(+0)
Умерли557(+1)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ