1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
23 января 2020 г. 1448 0

Юнусобод туманидаги тўққизта мавзе аҳолиси иссиқлик таъминотисиз қолди

Иссиқлик қувурларида юзага келган носозлик оқибатида, тумандаги тўққизта мавзе иссиқлик таъминотисиз қолди.

Юнусобод туманидаги тўққизта мавзе аҳолиси иссиқлик таъминотисиз қолди
Фото: UzNews.uz

23 январь куни Юнусобод тумани Уч қаҳрамон ва Юнус ота кўчаларидан ўтган иссиқлик қувурларида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда “Тошиссиққуввати” матбуот хизмати.

Шу сабабли, Юнусобод-7,8,9,10,12,15,16,18,19 мавзеларида истиқомат қилувчи истеъмолчилар вақтинчалик иссиқ сув ва иссиқлик энергиясидан узилди.

“Тошиссиққуввати” ДУК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей