Ҳодисалар

Маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четида савдо қилиб турган аёлни уриб кетди

56 ёшли аёл кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Маст ҳолатдаги ҳайдовчи йўл четида савдо қилиб турган аёлни уриб кетди
Фото:ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 15 январь куни соат 01:55да “102“ рақамига Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

 

Лутфий ва Нурафшон кўчалари кесишмасида Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 28 ёшли М.А. ВАЗ-2107 русумли автомобилни тегишли рухсатномасиз маст ҳолатда ҳайдаб, бошқарувни эплай олмасдан йўл четига чиқиб кетган.

 

Оқибатда ҳайдовчи йўл четида савдо қилиб турган 56 ёшли Д.В.ни уриб юборган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, аммо унга кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олинган жароҳатлар сабабли ҳаётдан кўз юмган.

 

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ