Жамият

Дизайнер Нариман Григорян ўлими юзасидан расмий маълумот берилди

Таниқли дизайнернинг жасади яшаш уйидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Дизайнер Нариман Григорян ўлими юзасидан расмий маълумот берилди
Фото:instagram.com/nariman_grigoryan_official

Аввалроқ Тошкентда дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Бош прокуратура хабарига кўра, унинг ўлими ҳақидаги хабар Яшнобод туман ИИО ФБМ навбатчилик қисмига соат 11:50да келиб тушган. 1985 йилда туғилган фуқаронинг жасади у ижарада истиқомат қилиб келган Яшнобод тумани, Чигил кўчасидаги хонадондан қотиллик аломатлари билан топилган.

 

Шу куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан ЎзР ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда”, – дейилади хабарда.

комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ