Жамият

Президент ватан ҳимоячиларини тақдирлади

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Президент ватан ҳимоячиларини тақдирлади
Фото:Архив фото/president.uz

Шавкат Мирзиёев ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

 

Мамлакатимизнинг мудофаа қудрати ва ҳарбий-техник салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини оширишдаги катта хизматлари, жамоат тартибини сақлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги самарали меҳнати, хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малака ва маҳоратга эга кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари орден ва медаллар билан мукофотланди“, — дейилади хабарда.

 

Фармонга мувофиқ, I ва II даражали “Шон-шараф” ордени билан 6 нафар, “Дўстлик” ордени билан 7 нафар, “Мардлик” ордени билан 7 нафар, “Жасорат” медали билан 21 нафар, “Содиқ хизматлари учун” медали билан 36 нафар ва “Шуҳрат” медали билан 35 нафар киши тақдирланган.

 

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились55320(+367)
Выздоровели51829(+371)
Умерли458(+4)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ