Жамият

Ўзбекистондаги илк океанариум қаерда барпо этилиши маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистондаги илк океанариум қаерда барпо этилиши маълум бўлди
Фото:president.uz

Президент матбуот хизматининг хабарига кўра, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги қурилишнинг биринчи босқичида 9 гектар майдонда океанариум, амфитеатр, кинотеатр, кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади. Иккинчи босқичда 12 гектар ҳудудда мавзули парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.

Шунингдек, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.

 

Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бу аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш билан бирга Тошкент шаҳрининг туристик жозибадорлигини ҳам оширади.

Шавкат Мирзиёев истироҳат боғининг йил давомида ишлашини таъминлаш, одамлар оилавий дам олиши учун кенг имконият яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғда Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимиздаги қадимий обидалар макетини ўрнатиб, ёшлар ва сайёҳларнинг тарихимизга қизиқишини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились63912(+305)
Выздоровели61068(+351)
Умерли534(+3)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ