Жамият

Тошкентдаги фожиали ЙТҲдан сўнг қочиб кетган BMW ҳайдовчиси қўлга олинди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи ЙТҲ вақтида спиртли ичимлик таъсири остида бўлган.

Тошкентдаги фожиали ЙТҲдан сўнг қочиб кетган BMW ҳайдовчиси қўлга олинди
Фото:Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ Чилонзор туманида BMW ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Яна икки нафар киши эса ҳозирги вақтда касалхонада. ЙТҲга сабаб бўлган BMW ҳайдовчиси эса воқеа жойидан яширинган эди.

 

Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчининг шахси тасдиқлангани ҳақида хабар берди. У автомобиль рўйхатдан ўтказилган фуқаро К.М.нинг 30 ёшли ўғли Н.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда у қўлга олинган.

 

Аниқланишича, Н.Т. ЙТҲ вақтида спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

 

Суд фуқаро Н.Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Тергов давом этмоқда.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились64010(+98)
Выздоровели61068(+0)
Умерли534(+0)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ