Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди — фото

Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари байрами арафасида, 10 январь куни Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди — фото
Фото:president.uz

Президент ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижаси ҳамда фойдаланишга топширилган замонавий таълим инфратузилмаси объектлари билан танишди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ўқув биносида ҳарбий техниканинг асосий намуналари бўйича динамик компьютер тренажёрлар имкониятлари намойиш қилинди, академия курсантларининг ихтирочилик ва инновацион ишланмалари ҳақида маълумот берилди.

"Барча соҳалар қатори ҳарбий таълим бўйича ҳам доимо замон билан бирга қадам ташлашимиз, керак бўлса, ундан олдинда юришимиз зарур. Ҳарбийларимиз, курсант ва тингловчилар энг илғор, инновацион билим ва кўникмаларни эгаллаши, соҳа бўйича дунёдаги янгиликлардан хабардор бўлиши, доим изланиши лозим", – деган Шавкат Мирзиёев.

Президент курсантларни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Ўқув хоналари, ётоқхона ва сузиш ҳавзасидаги шароитларни кўздан кечирди.

Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
Covid-19 в Узбекистане
Заразились50992(+614)
Выздоровели47271(+626)
Умерли427(+6)
комментарии
Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
У ВАС ЕСТЬ НОВОСТЬ? Поделитесь с нами
ВЫСЛАТЬ НОВОСТЬ
ЛЕНТА НОВОСТЕЙ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ГОРЯЧИЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ